Қамчиқ довонида қор ёққани муносабати билан ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қамчиқ довонида қор ёққани муносабати билан ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қамчиқ довонида 21 октябрь куни кечаси қор ёғди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан бошқарма ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

«Йўллар нам бўлганлиги боис, ҳайдовчилардан кескин тормоз бермасликларини сўраймиз. Кескин тормоз сирпаниш ҳолатларини юзага келтириши, бунинг оқибатида эса кўнгилсиз ҳодиса содир бўлиши мумкин.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя қилишларини, довон йўлидан ҳаракатланиб ўтувчилардан эса ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз», — дейилади ЙҲХББ хабарида.