“Қамчиқ” довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди

“Қамчиқ” довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Фарғона водийсини қўшни вилоятлар ва чегарадош давлатлар билан боғловчи барча йўлларда вақтинчалик карантин постлари ташкиллаштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги вақтга келиб, хавфли вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи “Қамчиқ” довонида ҳам вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди.

Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.

"Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали хавфли вируснинг республикамизда тарқалишини олдини олишга ўз хиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз!", дейилади Ахборот хизмати хабарида.