Қамчиқ довонидаги ҳайдовчилар огоҳлантирилди

Қамчиқ довонидаги ҳайдовчилар огоҳлантирилди

Ўзгидромет Қамчиқ довони йўлида яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш билан чиқди.

Синоптиклар маълумотларига кўра, 17 ноябрь куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғади. 

Ёғингарчилик вақти-вақти билан кучади. Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 метр/секунддан 25-27 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.  Йўлларда яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Аввалроқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси кузатилаётган об-ҳаво шароитида ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёт бўлишни сўраганди.