"Қамчиқ"да "бензовоз" ёниб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Бугун соат 14:25 да Тошкент — Ўш халқаро автомобиль йўли «Қамчиқ» довонининг 260-километрида Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи юк машинасида (бензовоз) ёнғин келиб чиққан. 

ФВВнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юк машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган. Фавқулодда вазият юзага келган жойга ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар ёниб кетган юк машинасини тезда ўчиришга муваффақ бўлдилар. Афсуски, ушбу ҳодиса натижасида ёқилғи қуйиш машинасининг салонида бўлган икки киши ҳалок бўлган.