"Қамчиқ"да қор: ҳайдовчилар огоҳлантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўрa "Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 235-240 километрлари оралиғида айни вақтларда майдалаб қор ёғмоқда. Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:

- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;

- оралиқ масофани сақлаб;

- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!