Қандай аёллар «Аёллар дафтари»га киритилади?

Қандай аёллар «Аёллар дафтари»га киритилади?

Қандай аёллар «Аёллар дафтари»га киритилади? Бу ҳақида АОКАдаги матбуой анжуманида маълум қилинди.

Жойлардаги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай асосда

30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар,

боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар,

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар,

уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар,

нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар,

қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар,

тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар,

ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар,

психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритиб борилади ва уларга манзилли ёрдам кўрсатилади.