Қандай ҳолатларда коронавирус инфекцияси пневмонияни келтириб чиқаради?

Қандай ҳолатларда коронавирус инфекцияси пневмонияни келтириб чиқаради?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова жавоб берди:

— Коронавирус инфекцияси таъсирида инсон организмида касалликлар ривожланиши механизми бўйича шифокорлар ва олимларда турли хил фикр ва ғоялар мавжуд.  

Хитой, Жанубий Корея давлатлари шифокор ва олимлари ўз малакалари билан бўлишган мақолаларида, короновирус келтириб чиқарадиган зотилжам (пневмония)ни ривожланишида вируснинг ўрни катта эканлигини билдиришади. Унда зотилжам вируснинг кучли таъсири остида пайдо бўлиши ва тез ривожланишиб кетиши ҳақида ёритилади. Мазкур зотилжам ривожланишида Овропа давлатлари олимлари, унинг жадал кечишида цитокин штормнинг ўрни катта эканлигини билдиришади, бундай шторм бемор аҳволини оғирлаштириб нафас етишмовчилигини кучайтириши тўғрисида ёритилган мақолалар мавжуд. 

Баъзи ҳолатларда эса, коронавирус енгилроқ кечиб туриб, инсон организми иммун тизими пасайиши оқибатида вирус даври тугаганига қарамай зотилжам ривожланганлиги, унинг ривожланишида иккиламчи инфекция, яъни бактериялар ўрни борлигини ҳам ёритишган. Бундай, ҳолатларни ўз вақтида мурожаат этилмаган ҳамда ўз вақтида тўғри даво чоралари олиб борилмаган беморлардаги коронавируснинг асорати сифатида келтирилган.