Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди
13.04.2022 14:55,  
324

АҚШлик тадқиқотчилар уч дақиқалик фокусланган ультратовуш орқали қондаги глюкоза миқдорини кун давомида меъёрида ушлаб туриш мумкинлигини аниқлади.

Хўш, фокусланган ультратовуш нима ўзи? 

Мутахассисларнинг изоҳига кўра, у кўпроқ нейрохирургияда инвазив бўлмаган аралашувлар учун қўлланилади. Мазкур техника ёрдамида бир нуқтада бир нечта ультратовуш тўлқинлари энергияси жамланиб, керакли ҳужайраларга йўналтирилади.

Калифорния университети ва Файнштейн тиббиёт тадқиқотлари институти мутахассислари ушбу янгиликни диабетга чалинган жониворларда синовдан ўтказди. 

Бунинг учун фокусланган ультратовуш стимуляцияси жигардаги айрим нерв гуруҳларига йўналтирилди. Натижада организмда инсулин ва глюкоза даражаси  самарали равишда пасайиши кузатилди. 

Лойиҳа устида иш олиб бораётган эндокринолог олим Раймунд Херцогнинг қайд этишича, ҳозир инсулинни камайтирадиган дорилар жуда кам. Клиник синовлар тўлиқ муваффақиятли якунлангач, бу борада янги имкониятлар юзага келади. 

Айни пайтда қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморлар гуруҳида синовлар ўтказилмоқда. Шунинг натижаларига кўра, кейинчалик диабетга чалинган ҳар қандай бемор учун мўлжалланган ультратовуш қурилмаларини оммавий ишлаб чиқариш режалаштириляпти. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа олимлари томонидан айни шу муолажа усули хотира сусайиши билан боғлиқ касалликлар, хусусан, Паркинсонни даволашда қўл келиши аниқланган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан