Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қанийди қўлимдан келса... – Шерматов таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида
23.05.2021 01:25,  
348

Айни пайтда Тошкент беш ташаббус ҳаракатининг иккинчи куни доирасида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Вазир учрашув аввалида савол-жавоблар расмиятчиликлардан холи ўтиши тарафдори эканини таъкидлаб, ҳар қандай саволга жавоб беришга, таклифлар бўлса эшитишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»  хабар берди.

Учрашув давомида мактабларда физика, математика дарсларида синфни иккига бўлиб ўтиш, шунингдек, муваффақиятга эришган мутахассислардан мастер класс ташкил этиш таклифи берилди.

«Мен чиндан ҳам бунга қарши эмасман, лекин бу нарсалар ҳаммаси маблағга боғлиқ. Масалалар менга, синфларда 35та эмас, 24та ўқувчи бўлсин дейишади. Қанийди қўлимдан келса! Элементар ҳисоблаб кўрсак, биргина шу ишни амалга оширишнинг ўзига бир ўқув йили учун қўшимча 9 трлн. сўм керак бўлар экан. Физика ва математикани бўлиб ўқитишга ҳам камида 5-6 трлн. кетади, менимча. Бюджет чеклангани учун ҳаммасини бирданига амалга ошириш имконсиз.

Муваффақиятга эришган мутахассислар билан очиқ мулоқот масаласига келсак, бунга ҳеч қандай чеклов йўқ», деди Халқ таълими вазири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан