Қариндоши билан турмуш қурганларнинг ҳар тўрттасидан бири ногирон фарзандли бўлган — ижтимоий сўровнома

Қариндоши билан турмуш қурганларнинг ҳар тўрттасидан бири ногирон фарзандли бўлган — ижтимоий сўровнома

2021 йилнинг май-июнь ойларида қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг сабабларини ўрганиш мақсадида республиканинг 200 та туманида 6 974 та фуқаролар йиғини раислари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқармаси хабар берди.

Қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардаги оилаларнинг ҳаёти қандай кечаётганини аниқлашга қаратилган саволларга респондентларнинг 25,2 фоизида зиддият ва низолар учраб турганлигини, 24,9 фоиз оилаларда ногирон фарзандлар борлиги, 8,9 фоиз қариндошлик асосида қурилган оилаларда муаммолар мавжудлиги ва доимий қуда-андачиликдаги келишмовчиликлар бўлаётганлиги билдирилган.

Шунингдек, қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳнинг 58,1 фоиз бобо-бувилар, 56,4 фоизи ота-оналар, 14,3 фоизи тоға-хола ва амаки-аммалар, 13,2 фоизи опа-сингиллар, 1,2 фоизи ака-укалар ва 8,3 фоизи бошқа шахслар ташаббуси билан тузилиши респондентлар томонидан аниқланган.