“Қарши” аэропортида одамлар тирбандлиги юзага келди. “Uzbekistan Airports” ҳолат бўйича расмий баёнот берди

“Қарши” аэропортида одамлар тирбандлиги юзага келди. “Uzbekistan Airports” ҳолат бўйича расмий баёнот берди

Uzbekistan Airports ижтимоий тармоқларда «Қарши» халқаро аэропортида одамларнинг тўпланиши тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 22-февлал куни эрта тонгда «Қарши» халқаро аэропортига Қарши—Москва йўналиши бўйича Red Wings авиакомпаниясининг парвозини амалга ошириш нияти билан йўловчилар келишни бошлашган. Маҳаллий вақт билан соат 08:00 да аэропортда 150 нафар йўловчи тўпланган.

Бироқ «Қарши» аэропортида мазкур парвоз жадвалда мавжуд бўлмаган. Таъкидланишича, WЗ-4492 рейси 22 февраль куни соат 15:00 да Навоий аэропортидан учиб кетиши керак. Easy Booking ва Atlas Avia tour онлайн-сервислари орқали харид қилинган чипталарда парвоз Қаршидан соат 08:00 да амалга оширилиши кўрсатилган.

«Қарши» аэропортининг тушунтиришича, баъзи авиакассалар бир шаҳардаги йўловчилар етишмовчилигини бошқа шаҳарга сотиш йўли билан қоплайди ва йўловчиларга жўнаш шаҳри ҳақида атайлаб нотўғри маълумотларни беради. Бироқ шу билан бирга, улар трансферни ташкиллаштиришга мажбур. Мазкур ҳолатда Қаршидан Навоийга трансфер ташкил этилмаган. Йўловчилар қўшни шаҳарга хусусий таксиларда ўз ҳисобидан етиб боришга мажбур бўлган.

«Навоий» аэропортининг маълум қилишича, WЗ-4492 рейсининг йўловчилар терминалга келишни бошлаган. Рўйхатга олиш ишлари соат 12:00 да бошланган.

Uzbekistan Airports авиачипталар савдосига алоқаси йўқлигини эслатиб ўтган.