Қарши шаҳар жамоат транспортида электрон тўлов тизими жорий этилиши мумкин

Қарши шаҳар жамоат транспортида электрон тўлов тизими жорий этилиши мумкин

Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозовнинг таклифига кўра “Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори” МЧЖ вакиллари вилоятга борди.

Ушбу компания йўл ҳақи учун автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий қилган бўлиб, ундан бугунги кунда Тошкент шаҳрида автобус ва метрода кенг фойдаланилмоқда.  

Вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра,  келгусида Қарши шаҳар жамоат транспортида ҳам мазкур янгиликни қўллаш кўзда тутилган. Мақсад йўловчиларга қулайлик яратиш, тўловнинг мақбул усулларини таклиф этишдир.  

Эътиборлиси, айни пайтда вилоят марказида 10 дан ортиқ автобус йўналишлари ташкил этилган, 4 та ташувчи корхона аҳолига ўз хизматини кўрсатиб келмоқда.  

Бошқарма бўлим бошлиғи Озод Ҳайитов ҳамроҳлигида компания вакиллари ташувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган.