Қарши шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилиши айтилган хабарга муносабат билдирилди

Қарши шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилиши айтилган хабарга муносабат билдирилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрига кириш-чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.

Таъкидланишича, Қарши шаҳрига 4 май тунги соат 00:00 дан бошлаб кириш-чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида: автобус, микроавтобус ва енгил автотранспортларда тўхтатилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалган. Аммо бу эски хабар бўлиб, аслида у 2020 йил 27 март куни эълон қилинган.

«Шу ўринда аҳолини ташвишга соладиган бу каби ёлғон хабарларни тарқатишда унинг оқибатлари нималарга олиб келишини ҳам ўйлаб кўриш мақсадга мувофиқдир», дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.