Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Мустафоеванинг қамоққа олингани рад этилди
1.05.2022 22:41,  
102

Ижтимоий тармоқларда “Қарши туманининг собиқ  ҳокими айбланиб, қамоққа олинганлиги” ҳақида тарқатилган хабарлар юзасидан вилоят прокуратураси раддия берди. 

Маълум қилинишича, Қарши тумани прокуратураси томонидан 4 млрд. 198 млн. сўм миқдоридаги субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича туман ҳокими собиқ ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва ирригация бўлимлари бошлиқлари жами 3 нафар шахс Жиноят кодексининг 167, 209-моддалари билан айбланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур жиноят иши бўйича Қарши туманининг собиқ ҳокими М.Мустафоева айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.

Айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда собиқ ҳокими “жиноий иш доирасида айбдор деб топилиб, қамоққа олинганлиги ҳақида” ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

Шунга кўра, аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан