Қаршида 11 нафар мактабгача таълим бўлими ходими коронавирусга чалингани маълум бўлди

Қаршида 11 нафар мактабгача таълим бўлими ходими коронавирусга чалингани маълум бўлди

Қарши шаҳрида мактабгача таълим бўлими бошлиғи ва 10 нафар ходими коронавирусга чалинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи З.Б. ҳамда 10 нафар бўлим ходими коронавирусга қарши даволанмоқда. Айни кунда уларнинг аҳволи ўртача. Беморларнинг беш нафари уй шароитида, олти нафари эса шифохонада муолажаларни давом эттирмоқда.

«Ҳолат юзасидан тезкор эҳтиёт чоралари кўрилди ҳамда тўлиқ назоратга олинган», — дейди Баҳодир Мусаев.

Қўшимча қилинишича, Қарши шаҳридаги мавжуд мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ҳамда тарбияланувчилар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилмаган.

«Мактабгача таълим ташкилотларида санитария қоидалари ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этиш борасида тегишли чоралар белгиланди», — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари.

Қарши давлат университети ахборот хизматининг расмий каналида маълум қилинишича, университет талабаси Ж.Д. 2021 йил 15 июнь куни шифохонага мурожаат қилиб, тест топширган. Таҳлиллар унда коронавирус касаллиги борлигини кўрсатган.

«Касаллик дастлаб 13 июнь куни укасида аниқланган. Айни дамда даволанишда бўлган талабанинг аҳволи яхши. Университет маъмурияти томонидан доимий хабар олинмоқда. 15 июнь куни талаба билан бирга ўқийдиган курсдошларидан тест олинган ва уларда касаллик белгилари қайд этилмаган. Шунингдек, университетда белгиланган жадвал асосида якуний назоратлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этиб келинмоқда», — дейилади ОТМ ахборотида.