Қаршида собиқ хотинидан шантаж орқали $5 минг талаб қилган шахс ушланди

Қаршида собиқ хотинидан шантаж орқали $5 минг талаб қилган шахс ушланди

Қашқадарёда собиқ рафиқасини шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган йигит ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 20 декабрь куни 23 ёшли Б.М. Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда собиқ турмуш ўртоғи 24 ёшли Й.Ф. унинг шахсига оид маълумотларни ва экспертиза ҳужжатларини ўқиш ва иш жойи ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ушбу маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига 5000 АҚШ доллар пул маблағларини талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Й.Ф. Қарши шаҳридаги “Яшил бозор” савдо дўкони ёнида фуқаро Б.М.дан талаб қилган 5000 АҚШ долларидан махсус кимёвий ишлов берилган 2500 АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Й.Ф.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.