Қаршидаги «Китоб монументи» бошқа ҳудудга кўчирилмоқда

Қаршидаги «Китоб монументи» бошқа ҳудудга кўчирилмоқда

Қарши давлат университети рўпарасида илмга атаб рамзий маънода ўрнатилган «Китоб монументи» университет ҳудудига кўчирилмоқда.

Қарши давлат университети ахборот хизматининг маълумотида айтилишича, аҳоли ва талаба-ёшлар хавфсизлигини таъминлаш, машиналар қатновини нормаллаштириш ва университет рўпарасида юзага келадиган тирбандликни олдини олиш мақсадида кўчалар кесишмасида светофорлар ўрнатилади.

«Китоб монументи» бундан икки йил аввал ушбу жойга ўрнатилганди.