Қаршилик 35 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Қаршилик 35 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 35 ёшли У.Ю. (аёл)да 14 июль куни иситма, ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги каби шикоятлари динамикада кучайганлиги сабабли Қарши шаҳар туғруқ комплексининг гинекология бўлимига оғир аҳволда олиб келинган.

Бемор инфекционист кўригидан сўнг “COVID-19”га шубҳа қилиниб, вилоят пульмонология ва фтизиатрия маркази реанимация бўлимига ётқизилган.  

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. 

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Аммо беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган ва интубация қилинган, ўпка-юрак реанимацияси  ўтказилган. 

Мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.