Қашқадарё ҳокимлигининг қимматбаҳо хизмат автомашиналари ва кўчмас мулклари ҳақида маълумот берилди

Қашқадарё ҳокимлигининг қимматбаҳо хизмат автомашиналари ва кўчмас мулклари ҳақида маълумот берилди

Қашқадарё вилоят ҳокимлигида 15 та автомашина мавжуд бўлиб, улар хизмат ва навбатчилик автомашиналари ҳисобланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Очиқ бюджет» деб маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, ҳокимлик мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) бўлган давлат иштирокидаги корхоналар мавжуд эмас.

Балансида Қарши шаҳрида 4 ва 5 қаватли маъмурий бинолари, автосарой, соғломлаштириш маркази, Муборак тумани марказида 2 хонали 1 та турар жой ва Қарши тумани «Човқай массиви»да 8 та хизмат уйлари мавжуд.