Қашқадарё прокуратураси 23 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан маълумот бериб, марҳум ўз жонига қасд қилганини маълум қилди

Қашқадарё прокуратураси 23 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан маълумот бериб, марҳум ўз жонига қасд қилганини маълум қилди

Фото: "Nasafnews.uz"

Қашқадарё вилоят прокуратураси қўшимча маълумот берди — дея хабар бермоқда "Nasafnews".

Прокуратура маълумотидан аниқ бўлишича, марҳум йигит 4-қаватдаги деразадан ўзини ташлаб юборган.

«Қарши шаҳар 6-митти туман 9-уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадонларнинг бирининг ойнасидан ўзини ташлаб вафот этган. Марҳумнинг ўлими сабабларни аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда» , – дейилади хабарда.