Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида булдуруқ ҳодисаси содир бўлмоқда

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида булдуруқ ҳодисаси содир бўлмоқда

Шу кунларда Сурхондарёнинг шимолий туманларида ҳамда Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда" - дея хабар бермоқда UzA. Дарахт ва симёғочлар оппоқ қорга бурканган.
Гуёки, туни билан ҳаммаёқда қор ёғиб чиққандай. Аслида табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморос) дейилади.
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маълумот беришича, булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида кузатилади.
Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади.
Булдуруқнинг совуғи жуда кучли бўлгани учун ўзбек халқида «Бир булдуруқ уч қорга татийди» деган мақол бор.