Қашқадарёлик ҳокимлар ўтказган велопойгада вилоят ҳокими ғолиб бўлди (фото)

Қашқадарёлик ҳокимлар ўтказган велопойгада вилоят ҳокими ғолиб бўлди (фото)

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида "Aвтомобилсиз 1 кун" лойиҳасида иштирок этишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, велопойгада 3 километрлик финал чизиғига биринчи бўлиб вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар этиб келган. 

"Қолган туман ва шаҳар ҳокимларини ҳам кўп кутмадик. Жуда тез етиб келишди" - дейилади ҳокимлик хабарида.