Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Муротжон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зойир Тоирович Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Муротжон Азимов тайинловга қадар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. Зойир Мирзаев эса 2019 йилда Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган.