Қашқадарё вилоятида 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди

Қашқадарё вилоятида 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа маҳалласида яшаган 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда "Nasafnews" хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1997 йилда туғилган У.Ж. ҳудуддаги Лангар сув омборига чўмилиш учун ўртоғлари билан борган. Кеча, 10 май куни тушдан кейин омборга тушиб чўкиб кетган.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари йигитнинг жасадини сув омборидан қидирмоқда ва ҳозирча унинг жасади топилгани йўқ.