Қашқадарёда 17 ёшли қиз падаркуш бўлди

Қашқадарёда 17 ёшли қиз падаркуш бўлди

17 август куни Ғузор тумани, Пастқовчин қишлоғида яшовчи Х.Ш. яшаш уйида вафот этган ҳолда топилган, дея хабар берди Қашқадарё вилоят прокуратураси Матбуот хизмати.

Аниқланишича, спиртли ичимликка ружу қўйган марҳум Х.Ш. вояга етмаган қизи Қ.О.нинг ошхонада ишлаб топган пулини олиб, спиртли ичимлик ичиб келади.

Оқибатда ота ва қиз ўртасида жанжал чиқади ва Қ.О. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида отасининг бош қисмига ёғоч бўлаги билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказади.

Х.Ш. қизини ҳақорат қилишда давом этавергач, Қ.О. отасини маст ҳолда уйдан чиқиб кетмаслиги учун унинг қўл-оёғини сим билан боғлаб, уйдан чиқиб кетади.

16 август куни соат 19:30 ларда Қ.О. уйига қайтиб келиб, отасини қўл-оёғини ечиб, шу жойнинг ўзига кўрпа-тўшак ва ёстиқ тайёрлаб, уни ётқизиб, уйда қолишдан қўрққанлиги сабабли, дугонаси Р.Д.нинг уйида тунаб қолади.

Эртаси куни соат 5:00 ларда уйига келганида отасининг вафот этганлигини кўриб, қўшниларига хабар берган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.