Қашқадарёда 210000 қалбаки Россия рублини сотган шахс ушланди 

Қашқадарёда 210000 қалбаки Россия рублини сотган шахс ушланди 

Косон туманидаги савдо мажмуасида фуқаро Д.Б. хусусий тадбиркор Ж.Ш.га қалбаки 210.000 Россия рублини жами 30 млн сўмга сотганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.02.2020 йилда Департаментнинг туман бўлими томонидан  ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.