Қашқадарёда 25 ёшли йигит ўлдириб кетилган

Қашқадарёда 25 ёшли йигит ўлдириб кетилган

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги «Лангар» МФЙ Тўлақул қишлоғида 1996 йилда туғилган Норхўжаев Жалолиддиннинг пичоқланган мурдаси топилган. Бу ҳақда Kun.uz  хабар бермоқда.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, марҳум йигит маҳаллий санъаткор ҳамда шу қишлоқни чеккасида дўкон юритган. 25 июнь куни кечги 23:00ларда кўрганлар бор.

Мурда 26 июнь куни, эрталаб соат 8-9лар атрофида уйи яқинида топилгани айтилмоқда. Кўкрак қисмига бир неча марта ўткир жисм - пичоқ билан жароҳатланган. Манбанинг маълумотига кўра, болани чўнтагида пуллари турган, телефони ва жиноят қуроли топилмаган.

Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот органлари бу бўйича ҳеч қандай муносабат билдирмади.