Қашқадарёда 319,7 млн сўмни ўзлаштирган раҳбар ўринбосари фош этилди

Қашқадарёда 319,7 млн сўмни ўзлаштирган раҳбар ўринбосари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, “М-С.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Б.И. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2021 йилнинг март-октябрь ойларида МЧЖнинг 319,7 млн сўм пул маблағини банк пластик картасига ўтказиб, ўзларининг манфаатлари йўлида сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.