Қашқадарёда 55 ёшли эркак пулни оз топишидан нолиган хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйди

Қашқадарёда 55 ёшли эркак пулни оз топишидан нолиган хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйди

Жорий йилнинг феврал ойида Қарши туманининг Дашт маҳалласидаги оилаларнинг бирида даҳшатли қотиллик содир бўлди. 55 ёшли эркак ўз хотинини дўппослаб ўлдирди. Эрта тонгда қўшниларини уйғотиб, хотини хушидан кетиб йиқилганлигини айтади.

Юз берган ушбу фожеа сабабларига изоҳ берган қўшниларнинг маълум қилишича, аёл ҳеч эрининг уриб-сўкиши ҳақида гапирмаган, пулни оз олиб келиши, бу эса рўзғор ҳаражатларига  етмаётганлигидан нолиган. Маҳалла раиси ушбу оила нотинч оилалар рўйхатида турмаганлигини таъкидлайди.

Қотиллик муҳокамасига бағишланган йиғилишдан маълум бўлишича, жанжалга болалар учун бериладиган нафақа пули сабаб бўлган. Эр-хотин ўртасида тун бўйи давом этган жанжал тонгда эрнинг жинояти билан якунланган. Натижада уларнинг икки фарзанди ота-онасиз етим бўлиб қолишди.