Ҳудудларда 6 нафар ҳоким ўринбосарлари иш бошлади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
1. Усмонов Улуғбек Мамарасулович - Деҳқонобод тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.
Бугунгача Деҳқонобод туман ҳокимлиги молия бўлими мудири.
2. Худайқулов Лазиз Эшқуватович - Ғузор тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.
Бугунгача Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.
3. Назаров Хамза Қувватович - Косон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.
Бугунгача Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.
4. Салимов Илҳом Шодмонович - Косон тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.
Бугунгача Косон тумани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.
5. Бокулов Жавлон Алишерович - Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.
Бугунгача «Нефтегазминерал» МЧЖ бошқаруви раиси.
6. Абдурахмонова Ферузабону Абдурахман қизи - Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.