Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси каналда чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси каналда чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда Nasafnews хабар қилди.

Маълум қилинишича, воқеа 2022 йилнинг 7 май куни содир бўлган.

2005 йилда туғилган Э.Ш. (ўғил бола) дарсдан сўнг уйи яқинидан ўтган магистрал каналга чўмилиш учун тушиб, сув кўп келиши оқибатида чўкиб, ҳалок бўлган.

Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса Нишон тумани «Ширинобод» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси текширув ўтказаётгани айтилмоқда.