Қашқадарёда газ қўйиш шаҳобчасида "Нексия"нинг газ баллони ёрилиб кетди. Бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда газ қўйиш шаҳобчасида

Бугун, 22 апрель  куни соат 07:07да Қашқадарё вилояти Қарши тумани, “Истиқлол” МФЙда жойлашган Автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “NEXIA-1” русумли автомобилига ўрнатилган газ-баллони ёрилиши юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда. 

Бунинг оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ҳамда шохобчанинг 1 нафар ишчисига тан жарохати етган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.  

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.