Қашқадарёда ҳомиладор хотини, қайнонаси ва 2 болани пичоқлаб ўлдирган эркак умрбод қамалди

Қашқадарёда ҳомиладор хотини, қайнонаси ва 2 болани пичоқлаб ўлдирган эркак умрбод қамалди

Қашқадарёлик эркак 4 кишининг қотилига айланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 10 декабрга ўтар кечаси 30 ёшли эркак Яккабоғ туманинг Эски Яккабоғ маҳалласидаги қайнонасининг уйига 2 та ошхона пичоғи билан келган. 

Уйга девор ошиб киргач, аввал ҳомиладор хотинини, сўнг унинг онасини пичоқлаган. 

Шовқиндан уйғонган икки 8 ёшли Р.Ш. ва 6 ёшли А.Ш.ни кўргач, уларга ҳам пичоқ санчган.

Маълумотга кўра, шундан сўнг фуқаро воқеа жойидан яширинган.

Мазкур жиноят Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазоси тайинланди.