Қашқадарёда иш пайти спиртли ичимлик ичиб, беморларга қарамаётган шифокор ҳақидаги видео юзасидан расмий баёнот берилди — видео

Қашқадарёда иш пайти спиртли ичимлик ичиб, беморларга қарамаётган шифокор ҳақидаги видео юзасидан расмий баёнот берилди  — видео

Ижтимоий тармоқларда видеомурожаат эълон қилинган куннинг ўзида ўтказилган нарколог текширувида туман юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Н.Э. спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда вилоят ССБ.

Маълум бўлишича. шу куннинг ўзида шифокорнинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали бу ҳақида эълон қилиб, навбатчиликда қаттиқ чарчаганлиги сабабли бундай ҳолат юз берганлигини қайд этган ва беморни қабул қилишда сусткашликка йўл қўйганлиги учун ундан узр сўраган.

Қайд этилишича, шифокор Н.Э. воқеадан бир кун аввал тасдиқланган жадвал асосида навбатчиликда бўлган.
Шундан сўнг 34 йил давомида юқумли касалликлар шифокори сифатида фаолият юритган Н.Э. маъмуриятга кексайганлиги сабабли бундан кейин шифохонада ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини маълум қилиб, ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.