Қашқадарёда “Жигули” тўсиқдан “сакраб” ўтиб, Nexia билан тўқнашди

Қашқадарёда “Жигули” тўсиқдан “сакраб” ўтиб, Nexia билан тўқнашди

1 июнь куни Қарши шаҳрида “Жигули” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиқдан ошиб ўтади ва қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia’га урилади — дейилади 'uznews.uz' хабарида.

Натижада “Жигули” ҳайдовчиси оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган. Nexia ҳайдовчиси эса енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.