Қашқадарёда кафе, ошхона, чойхоналарнинг соат 22:00 гача ишлашига рухсат берилди

Қашқадарёда кафе, ошхона, чойхоналарнинг соат 22:00 гача ишлашига рухсат берилди

Қашқадарё вилоятида карантин бўйича тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Маълум қилинишича, 28 июнидан вилоят ҳудудида кўнгилочар объектлар — ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари — кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат берилади.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар ва ушбу инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларга Қарши шаҳридаги «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ балансидаги «Геолог» спорт мажмуасида ташкил этилган COVID-19 тақсимлаш маркази фаолияти қайта тикланади.