Қашқадарёда «Ласетти» автомобилига ўрнатилган газ баллон портлаб кетди

Қашқадарёда «Ласетти» автомобилига ўрнатилган газ баллон портлаб кетди

Бугун, 29 сентябрь куни соат 08:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор туманининг Мустақиллик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобилнинг газ балони портлаб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган. Автомашинада фақат унинг ўзи бўлган.

Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган.

«Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қаътий риоя этишларини сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.