Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи Р.Б. «Нексия» русумли автомобилни бошқараётиб белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, воқеа 30 май куни соат 01:00 ларда содир бўлган. Натижада, пиёда, 1996 йилда туғилган Б.О. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.