Қашқадарёда "Nexia" лар иштирокида туқнашув содир бўлди

Қашқадарёда

Жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 08:30 ларда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-307 автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги "Nexia" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган А.Г. бошқарувидаги яна бир "Nexia" русумли автомобиль иштирокида туқнашув содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи А.Г. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.