Қашқадарёда "Nexia" пастликка ағдарилиб кетди

Қашқадарёда

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 10:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Ҳалқаобод қишлоғи ҳудудида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.Б. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, эхтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетиб, пастликка (сойлиқ) ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида автомобилда бўлган йўловчи, 2002 йилда туғилган Ж.С. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.