Қашқадарёда ўғил онаси билан аввал "отамлашиб" кейин уни пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарёда ўғил онаси билан аввал

Чироқчи тумани “Кишмиштепа” маҳалласида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 8 май куни она бола – Т.Н. ва Ж.Т. бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Гап орасида ўзаро келишмовчилик чиқиб, она-бола тортишиб қолади. Тортишув жанжалга айланиб, тунги соат 02.00ларда ўғил Ж.Т. онаси Т.Н.га пичоқ уради. Натижада аёл вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқ туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.