Қашқадарёда ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб этган мактаб директори 21,6 млн сўм жаримага тортилди

Қашқадарёда ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб этган мактаб директори 21,6 млн сўм жаримага тортилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилгани борасидаги тарқалган хабарлар бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда «Ўқитувчиларимиз барака топсин. Дарс соатини камайтиришдан қўрқиб, дарсдан кейин ишлаб, салқинда дам олишмоқда. Бу ҳам етмагандек директорнинг бақиришини эшитишга ҳам мажбур. Бу воқеага батафсил қайтамиз» мазмунида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида Қарши шаҳар 31-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (21,6 миллион сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.