Қашқадарёда қайнотаси билан тортишган келин ўзи ва болаларини поезд тагига ташлади

Қашқадарёда қайнотаси билан тортишган келин ўзи ва болаларини поезд тагига ташлади

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнотаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа кеча, 14 июл куни тонг пайти соат 05:00 да содир бўлган.

Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов воқеани тасдиқлаган. 

Шунингдек, Бош прокуратура хабарига кўра мазкур ҳолат 2021 йил 11 июль куни содир бўлган бўлиб, шу куни Қарши транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.