Қашқадарёда содир бўлган жанжалда ўғлини ҳимоя қилган ота вафот этди

Қашқадарёда содир бўлган жанжалда ўғлини ҳимоя қилган ота вафот этди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 16:00 да Ҳусниддин Р. Косон тумани “Пахтазор” МФЙда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари бозорчаси ёнида фуқаро 24 ёшли Миролим Б.ни кўриб қолиб, ўрталарида бўлган ўзаро адоват сабабли унга қасддан тан жароҳати етказиб, ундан қасд олиш мақсадида ушбу жанжалга акалари 22 ёшли Рухиддин Р., Озодбек Р.лар ва бошқаларни жалб қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Бундан хабар топган Миролим Б. ўзининг яқин қариндошларини ёрдамга чақиргани учун Миролим Б.га бирон-бир зиён етмаслиги учун ҳодиса жойига етиб келган фуқаро унинг отаси 57 ёшли Махмуд М., акаси 27 ёшли Миржалол Б. ва поччаси 35 ёшли Жамшид М.лар ушбу жанжални олдини олиб, бартараф қилмоқчи бўлганлар.

Ҳусниддин Р., Рухиддин Р., Озодбек Р. ва бошқалар бир гуруҳ бўлиб, совуқ қуролларни ишлатиб, яқин қариндоши бўлган Миролим Б.ни ҳимоя қилиб, жанжални олдини олмоқчи бўлган фуқаро Махмуд М., шунингдек унинг ўғиллари Миржалол Б., Миролим Б. ва Жамшид М.ларнинг турли жойларига қасддан уриб, турли даражада тан жароҳатлар етказишган.

Оқибатда Махмуд М., Миржалол Б., Миролим Б. ва Жамшид М.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Косон тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида 08.12.2020 йилда Ҳусниддин Р., Озодбек Р. ва Рухиддин Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б,к,л» бандлари билан айблов эълон қилиниб, Ҳусниддин Р., Озодбек Р.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги, фуқаро Рухиддин Р.га нисбатан эса “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро Махмуд М. олган тан жароҳати туфайли жорий йилнинг 11 декабрь куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши эса ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «б,к,л» бандларидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.