Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда велосипедда кетаётган бобо ва набира вафот этди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда велосипедда кетаётган бобо ва набира вафот этди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида велосипедда кетаётган бобо ва набира вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 23 июнь куни соат 17:30ларда Китоб туманидан ўтувчи 4К 271 автомобиль йўлининг 9-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган «Nexia» ҳайдовчиси эҳтиётсизлик қилиб велосипедда кетаётган шахс ва унинг набирасини уриб юборган. Оқибатда, бобо ва унинг вояга етмаган набираси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Китоб тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.