Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда ташкил этилаётган янги туманга марказ танланди
19.02.2022 13:01,  
463

Чироқчи туманининг «Олтин дала» ва «Хўжаобод» маҳалла фуқаролар йиғинларидан иборат бўлган 6348,0 гектар ер майдонида «Еттитом» шаҳарчаси тузилади ҳамда «Еттитом» шаҳарчаси янгидан ташкил этилаётган Кўкдала туманининг маъмурий маркази этиб белгиланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш ҳақида»ги Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраевнинг қарори қабул қилинганди ва Чироқчи туманидаги «Айритом», «Бахт», «Бегламиш», «Кўкдала», «Қанотли», «Наймансарой», «Олтин бошоқ», «Олтин дала», «Пахталисой», «Сойбўйи», «Талоқтепа», «Тошли», «Умакай», «Ўтамайли», «Хардури», «Хўжаобод», «Хушали», «Чорвадор», «Шўрбозор», «Шўрқудуқ», “Эски анхор”, «Торжилға», «Гулистон», «Аннаруз», «Зум», «Ғаллакор», «Қумдарё», «Сувлиқ», «Тўқмор», «Уймовут», «Чиял» ва «Чувуллоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилиши маълум қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан