Қашқадарёда туман ҳокимининг 2 нафар ўринбосари жазоланди

Қашқадарёда туман ҳокимининг 2 нафар ўринбосари жазоланди

Бугун «Интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида» Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қамаши тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Рахимов Тожиддин Ураловичга “Ҳайфсан” интизомий жазоси, Қамаши тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Хайдаров Қурбан Хазратовичга нисбатан иш ҳаққининг 30 фоизи миқдорида “Жарима” интизомий жазоси қўлланилган.