Қашқадарёда уй портлади. Вайроналар остидан икки жасад топилган

Қашқадарёда уй портлади. Вайроналар остидан икки жасад топилган

Жорий йилнинг 6 январ куни соат 08:10ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда бинонинг деворлари қулаган. 
  
Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.