Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қашқадарёда ваҳшийларча ўлдирилиб, ёқиб юборилган чол-кампир воқеаси бўйича 300 дан ортиқ шахс сўроқ қилинган» — Бош прокуратура
16.11.2020 20:57,  
4653

Таъкидланишича, вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Миришкор тумани Чандир қишлоғида яшовчи Х.А., унинг турмуш ўртоғи аёл О.Ў.нинг қасддан ўлдириб кетилганлиги ва шу хонадонда яшовчи келини Ж.Ш. ҳамда унинг вояга етмаган ўғлини қасддан ўлдиришга суиқасд қилинганлиги юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) ва 25, 97-моддаси 2-қисми «в» банди (жиноятга тайёргарлик кўриш ва айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Мавҳум ҳолатларда содир этилган ушбу ўта оғир турдаги қотиллик жиноятини ‘иссиқ изъларда фош қилиш юзасидан вилоят ИИБ жиноят-қидирув ва бошқа хизмат соҳалари жалб қилиниб, тергов ҳаракатларини мувофиқлаштирилган ҳолда олиб бориш юзасидан қўшма режа тузилган ҳолда бир қатор тергов тахминлари илгари сурилмоқда», — дейилади Бош прокуратура берган маълумотда.

Айтилишича, тергов ҳаракатлари давомида 24 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, 300 дан ортиқ шахс сўроқ қилинган. Юзлаштириш, таниб олиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатлари ўтказилган. Шунингдек, ҳодиса жойидан ва тергов ҳаракатлари давомида олинган далилий ашёларга нисбатан судга оид тиббиёт, криминалистика, биология, ДНК, дактиласкопия, трассологик, суд кимё, ёнғин техникавий экспертизалари тайинланган.

Бош прокуратура содир этилган қотиллик жиноятини фош қилиш ва иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини маълум қилган.

Қўшимча қилинишича, натижалар ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан