Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Қашқадарёда яна мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди
7.05.2022 17:12,  
152

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг 16-мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Воқеа ҳақида хабар берган "Nasafnews" мухбирининг айтишича,  воқеа жорий йилнинг 5 май куни содир бўлган. 

Мактабнинг 9-Д синфида ўқувчиси Э.Қ.(қиз бола) дарсдан сўнг уйига бориб, арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган ва вафот этган.

Қўшимча қилинишича, қиз 2006 йил туғилган. Воқеадан аввал ўқитувчилардан бири уни телефондан фойдалангани учун тергаган ва дарс вақтида телефон ишлатиш мумкин эмаслигини айтган. 

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нишон туманидаги ўқувчи қизлар ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан